Light | 20:33 / 02.07.2016
90976
4 дақиқада ўқилади

SAFIA ширинликлар дунёси - юқори сифат, бетакрор таъм ва ҳамёнбоп нархлар уйғунлиги

Баъзида иссиқ таомлар тановулидан сўнг мазали, кўнглимиз ёқимли таъмга эга пишириқлар ейишни тусаб қолади. Ана шундай вақтда оила аъзолар ёки дўстлар билан шинам гўшага бориб, ҳордиқ чиқаришга ва иссиқ чой ёки қаҳва билан ширинликлар ейишга нима етсин. Оригиналлик, юқори сифат ва хизматни биринчи ўринга қўювчилар учун SAFIA қандолат уйи яхши танлов бўла олади. 

SAFIA қандолат уйи - бу шунчаки қандолат маҳсулотлари сотиладиган маскан эмас. SAFIA - бетакрор таъм, ўзгача ижодий ёндашувга эга етакчи ширинликлар дунёсидир. 

Мўжазгина кафеларни жамлаган қандолат уйи меҳмонларни қуйидаги қулайликлар билан ўзига ром этади: бежирим интерьер, ёқимли тарона, ҳиди димоқни қитиқловчи ширинликлар, мулойим ходимлар ва энг муҳими, ҳамёнбоп нархлар. Маҳоратли қандолатчилар ҳар куни маҳсулотларга янгилик киритишга ҳаракат қилишади. Бу ерда барча мижозларни самимий табассум билан қарши олишади. Ҳар бир истак эътибордан четда қолмайди. Яна бир эътиборли жиҳат - кафеда ҳеч қандай хизмат кўрсатиш ҳақи (обслуга) олинмайди.

Витринада кўзни қамаштириб юборувчи ширинликларни кўриб, қайси бирини таътиб кўришни билмай қоласиз. Бу ҳолатда эса мулойим сотувчи-маслаҳатсилар дарров ёрдамга келади. Бу ерда исталган турдаги пишириқлар турини топиш мумкин: мевали пироглар, бизе, макарунлар, круассан, сомса, пицца, расстегай, балиш, тарталеткалар, немисча нон, капкейк, кекслар ва бир-биридан чиройли тортлар. Шунингдек, қўзиқоринли шўрва, сэндвич, чучвара, салатлар каби енгил таомлардан ҳам таътиб кўрсангиз бўлади. 

Яқинлашиб келаётган Ҳайит айёми арафасида чак-чак, бўғирсоқ, қуш тили каби пишириқларга буюртма беришингиз мумкин.

Бекзод Самигжонов, бошқарувчи директор:

Қандолат уйи мазкур бизнес асосчисининг набираси шарафига очилган. Биз 10 йил давомида ўз хизмат ва маҳсулотларимизни халққа намойиш этиб келмоқдамиз ва мижозлар орасида катта эътибор қозондик. Биринчи навбатда  биз сифат, хизмат ва ҳамёнбоп нархларга аҳамият берамиз. Мижозларга шинам муҳит, ёқимли тароналар, сифатли маҳсулотларнинг кенг турларини тақдим этамиз.  SAFIA’нинг барча ходимлари ўз ишига кучли иштиёқ ва чин дилдан ёндошади.

Марала, сотувчи-маслаҳатчи:

Биз учун мижозлар талаб ва истаги биринчи ўринда туради. Агар кимдир тушкун ҳолатда келса, ўша инсон албатта яхши кайфият ва кўтаринки руҳ билан кафени тарк этади. Маҳсулотлар сифати барчани мамнун қилади. Бу ерда ёш болажонлар учун ҳам махсус ширинликлар бор. Биринчи марта ташриф буюрувчи меҳмонлар бизнинг доимий мижозимизга айланишади. Бу эса - биз учун катта ютуқ.

Агарда сизда ҳам бетакрор таъмдан баҳраманд бўлиш истаги туғилган бўлса,  яқинларингизни ушбу масканга таклиф қилинг. Ишонаверинг, сиз танловда адашмайсиз! 

Ҳозирда шаҳримизда тўртта SAFIA қандолат уйи хизмат қилади. 

SAFIA қандолат уйи №1

Манзил: Буюк Ипак Йули кўчаси, 250 (Луначарский маркази)
Мўлжал: Гульшан истироҳат боғи
Телефон: 265-47-73

Филиал № 2:

Манзил: Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 4а 
Мўлжал:  «Минор» метро бекати
Телефон: 234-76-93 

Филиал № 3:

Манзил: Ҳамид Олимжон майдони
Мўлжал: "Escada" магазини.
Телефон: 237-05-08

Филиал № 4:

Манзил: Мегапланет савдо маркази (1 қават)
Телефон: 205-11-02

E-mail: info@safiabakery.uz
Facebook: https://www.facebook.com/Safia.uz
Instagram: https://instagram.com/safia_uz
Сайт:  http://safiabakery.uz

Мақолани SAFIA қандолат уйининг доимий мижози Феруза Авазова тайёрлади

Реклама ҳуқуқи асосида