Light | 01:47 / 03.07.2016
29456
4 дақиқада ўқилади

Эҳтимол, 30 йилдан сўнг биз мана шундай  ажойиб масканларда дам олармиз

Илм-фан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ҳар бир инсон келажакка назар ташлаб кўргиси келади. Барча назария ва қарашлар кўпинча бизнинг тасаввуримиздан-да ёрқинроқ бўлиб чиқади. 

Мана шундай ғоялардан баъзилари бизни жуда ҳам қизиқтириб қўйди. Эҳтимол, айнан шулар келажакда ўз аксини топар.

Саёҳатлар учун мукаммал авиалайнер

Эрик Элмас шаффоф устунли экологик тоза ва шовқинсиз дирижаблни моделлаштирди, унда парвоз қила туриб, чўмилиш ва тобланиш мумкин бўлади. 

Сувдаги экополис

Сув сатҳининг ўсишига доир муҳим саволга Венсан Каллебонинг Лилипэд сузувчи эко-шаҳри жавоб бўлди. Мукаммал шаҳар 50 кишини ўзида сиғдира олади, қайта тикланадиган энергия манбаларида  (шамол, қуёш нури ва бошқа шунга ўхшаш манбалар) ишлайди. 

Бу кемада барча учун иш ўринлари, савдо зоналари, дам олиш майдонлари кўзлаб қўйилган. Бу табиат билан уйғунликда яшашнинг энг яхши усулларидан биридир. 

Учувчи боғлар

Кўплаб инсонлар соғлом ва мусаффо сайёра ҳақида орзу қилишади, бу шунга яққол мисол бўла олади. Ҳавода сузиш ва боғдорчилик - Венсан Каллебонинг яна бир лойиҳасидаги калит сўзлар. Унинг бўлғуси ихтироси - «Гидрогеназа» - осмонўпар бино, дирижабль, биореактор ва осма боғларнинг ўзига хос гибриди. 

Бумеранг

Кемалар учун ўзига хос мобил порти бўлиб, кўплаб кўнгилочар ўйин-кулгиларга бой курортларнинг ўрнини босиши мумкин. Буни шахсий энергия манбаига эга ҳақиқий орол деса бўлади.

Суперяхта

Дизайнер Заҳа Хадид бу яхтани сувости дунёсидан илҳомланиб яратган. Айнан шу қурилмада у ўз ижодида қўллаган тузилма ва шаклларни кўра олган. Экзоскелетни ёдга солувчи бу яхта ички томондан ҳам, ташқи томондан ҳам катта таассурот қолдиради. 

Люкс тоифали келажакнинг круиз дирижабли

У бизда худди "Юлдузлар жанги" фильмидан учиб келгандек тасаввур уйғотади, фақат яхши ният билан. Дизайнер Мак Байерснинг мақсади - саёҳатлар учун қулай транспорт яратиш.

Ички томондан ҳаммаси жуда футуристик кўринишга эга. Кенг ҳудуд ва ёрқин ранглар диққатга сазовордир. Ушбу лойиҳа дирижаблларга янгича назар ташлаш имконини беради. 

Бошқарилувчи тропик орол

Лондоннинг Yacht Island Design компанияси томонидан яратилган мўжиза. У ўз шаршараси, шаффоф тубли ҳовузи ва ҳаттоки кичик вулқонига эга ҳақиқий сузувчи тропик оролдек тасаввур уйғотади. 

Монако кўчалари

Yacht Island Design'нинг яна бир лойиҳаси. Люкс кема Монаконинг бир неча машҳур объектларини ўзида жамлаган: "Отлель де пари" люкс меҳмонхонаси, "Монте-Карло" казиноси, "Кафе де пари" ресторани ва ҳатто Монакодаги Гран-при трассалари йўналишини такрорловчи картинг-трек.

Улкан кема-шаҳар

Улкан сузувчи шаҳарга қандай қарайсиз? Қаршингизда ҳажми бўйича Нью-Йоркдаги Марказий Парк билан қиёслаш мумкин бўлган «Атлантис II». У ўз қамрови билан кишини ҳайратга солади. 

Чучук сувларни тозалаш учун яшил оролча

Фазалия — дарёларнинг тозаланишига ва барчани аъло сифатли чучук сув билан таъминлашга мўлжалланган сузувчи боғ. Транспорт биофильтр билан таъминланган.

Бундан ташқари баҳаво мукаммал яшил оролча ажойиб дам олиш маскани сифатида ҳам хизмат кўрсатиши мумкин.