Спорт | 18:03 / 04.07.2016
5478
2 дақиқада ўқилади

Буэми Формула-Е чемпиони бўлди

Себастьен Буэми Формула-Е пойгалари чемпион бўлди. e.Dams жамоаси аъзоси шахсий кўрикда, ўзининг яқин таъқибчиси АВТ жамоаси аъзоси Лукас ди Грассини 2 очкога ортда қолдириб, 155 очко тўплай олган. 

3 июль куни Лондонда бўлиб ўтган сўнгги пойгадан аввал, Ди Грасси ва Буэми ўртасида 3 очколик фарқ бор эди. Сўнгра, Буэми малака пойгасида ғалаба қозониб, бразилиялик автопилот билан тенглашиб олди. 

Финишга қолган вақт бўйича энг яхши натижани Буэми намойиш этиб, Ди Грассини икки очкога ортда қолдирди. Умуман охирги пойганинг ўзида e.Damsнинг яна бир аъзоси Николя Прост ғалаба қозонди. У, чемпионатнинг бронза медалига сазовор бўлди. 

Қайд этиш керак, e.Dams жамоаси иккинчи йилдирки биринчи ўринни эгалламоқда. Иккинчи ўринда ABT, учинчида DS Virgin Racing жамоаси жойлашди. Формула-Енинг янги мавсуми 2016 йил октябрь ойида Ҳонконг пойгалари билан бошланади. 
 

Мавзуга оид