Light | 23:37 / 05.07.2016
63801
2 дақиқада ўқилади

Эронлик Халк — бугун уни ана шундай аташмоқда

Бу — Сажад Ғарибий бўлиб, уни “эронлик Халк” дея аташади.

Сажад ўз суратларини инстаграмдаги саҳифасига жойлаштиргач, машҳур бўлиб кетди. Ҳозирда бу йигитнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига обуна бўлганлар сони 80 минга яқинлашди.

1. Сажиднинг ёши 24 да. Вазни 175 кг.

2. Сажид ижтимоий тармоқлар, айниқса, Инстаграм орқали машҳур бўлиб кетди.

3. Сажад ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида машқлари, парҳезлари ва бошқа суратларини жойлаштириб боради.

4. Бу йигитнинг айни дамда ижтимоий тармоқларда 80 минга яқин обуначиси бор.

5. Йигитни, шунингдек, Эроннинг Ҳеркулеси деб аташади. Аммо у тана тузилиши жиҳатидан кўпроқ Халкни эслатиб юборади.

6. Сажид ҳатто бодибилдинг стандартларидан ҳам каттадир.

7. Бир қарашда Халк семизликдан азият чекаётганга ўхшайди, аммо йигитнинг ўзи бундай эмаслигини таъкидлайди. У ўзини жуда яхши ҳис этади.

8. Йигит ўз жуссасига ярашмайдиган камтарона машинада юради.

9. Сажиднинг айтишича, у Халкдан фарқли равишда яхши йигит. Аммо унинг жаҳлини чиқаришни ким ҳам истарди, дейсиз.