Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадина шаҳридаги Набавий масжиди яқинида портлаш содир бўлди
Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг масжидлари – Набавий масжиди яқинида террорчи-худкуш хавфсизлик кучларининг олдида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди, деб хабар бермоқда "Ал-Арабия" телеканали.
"Ал-Жазира" телеканали маълумотларига кўра, портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Шунингдек, яна бир неча киши жиддий жароҳат олган. Таъкидланишича, худкуш хуфтон намози вақтида масжид ҳудудига кира олмагач, махсус кучлар ходимларининг автомобиллари турадиган автотураргоҳда портлашни амалга оширган.
Аввалроқ мамлакатнинг шарқидаги Ал-Қатиф шаҳридаги масжидлардан бири ёнида портлаш содир этилган. Бу портлашни ҳам худкуш амалга оширган. Дастлабки маълумотларга кўра, масжидга келганлар орасида қурбонлар бўлмаган.
Бундан аввал террорчи-худкуш Саудия Арабистони ғарбида жойлашган Жидда шаҳридаги АҚШ консуллиги ёнида ўзини портлатмоқчи бўлган эди. Портлаш оқибатида икки полициячи енгил жароҳат олган.

Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025