Light | 21:56 / 05.07.2016
23099
3 дақиқада ўқилади

Замона талабидан келиб чиқувчи 5та ноёб касб

Иш қидираётганлар учун яхши янгилик – прогнозларга кўра, кадрларга бўлган талаб бутун дунё миқёсида йилига 19 фоиз ўсар экан. Чакана савдо, соғлиқни сақлаш, технология каби соҳаларнинг тезкор эволюцияси кўпчилик билмаган янги талабгор касбларни келтириб чиқаради. 

Радиоактив фармацевтика мутахассиси

Бундай лавозимни фақат радиоактив тиббиёт соҳасида таълим олган малакали шифокорларгина эгаллаши мумкин. Томография, радионуклид фармацевтика, нур билан даволаш ва умуман онкологик касалликларни даволашдаги муҳим соҳаларида бундай маҳорат эгасига талаб катта бўлади.

Тиббий ускуналарни таъмирловчи уста

Даволовчи шифокорлар – замонавий технология ёрдамида даволаш жараёнини амалга оширувчи ва бемор билан муомала қилувчи кишилар. Бироқ мураккаб биотиббий ускунани таъмирловчи техникларга бўлган талаб шифокорларга бўлган талабдан анча катта. Шифохонадаги ётоқлар, ғилдиракли электрон креслолар ва мураккаб ташхис қўювчи ускуналар –  буларнинг барчасини таъмирловчи уста бўлмаса, улар яроқсиз ҳолга келади. 

Таваккални бошқарувчи мутахассис

Замонавий жамиятда ахборот хавфсизлиги  ҳар қандай компания бюджетида биринчи ўринда туради. Хавфсизлик бўйича мутахассис компаниянинг нозик томонларини ҳимоя қилиш ва муҳим маълумотларни ўғриликдан асраш имконини беради, у таваккал ҳолатларини фаол баҳолайди ва эҳтиёт чораларини амалга оширади. Бундай лавозимда профессионал тайёргарликдан ўтувчи IT-мутахассислар ишлаши мумкин.

Wellness маслаҳатчи

Коучинг ва шахсий мураббийлик аввалгидек энг талабчан касблар қаторидан жой олган. Яқин йилларда меҳнат бозорида янги касб эгаларини тақозо қилувчи яна бир касб пайдо бўлади. Бу Wellness маслаҳатчилар, яъни шахсий соғлиқни назорат қиладиган ва ҳар бир инсоннинг эҳтиёжидан келиб чиқиб стратегиялар ишлаб чиқадиган кишилар. 

Ташкилий руҳшунос

Ташкилий руҳшунослик HR-менежерларнинг вазифасига киради. Ташкилий руҳшунос компанияга иш унумдорлигини, ходимларнинг қониқишини ошириш, шунингдек уларни янги малакаларга ўргатиш учун керак. Бу касб эгаси иш унумдорлигини ошириш, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш соҳаларида бир қатор дастурларнинг бошқарилиши ва уларни ривожлантириш учун масъул бўлади.