Жаҳон | 15:52 / 09.07.2016
3214
1 дақиқада ўқилади

НАТО Афғонистондаги ноҳарбий миссиясини 2016 йилдан кейин ҳам давом эттиради

Фото: Google image

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянснинг Афғонистондаги “Ишончли қўллаб-қувватлаш” ноҳарбий миссиясини 2016 йилдан кейин ҳам давом эттиришини маълум қилди. Бу ҳақида РИА “Новости” хабар берди. 

“Биз “Ишончли қўллаб-қувватлаш” миссиямизни 2016 йилдан кейин ҳам мослашувчан минтақавий модель воситасида давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилдик”, - дея маълум қилди Столтенберг. 

Бундан ташқари НАТО мамлакатлари етакчилари афғон қуролли кучларини 2020 йилгача молиялаштиришга қарор қилишди.
 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид