Жаҳон | 18:56 / 10.07.2016
17641
1 дақиқада ўқилади

Путин дам олиш кунини Валаам оролида ўтказмоқда

Россия президенти Владимир Путин якшанба кунини Валаам оролида ўтказмоқда, деб маълум қилди Карелия ҳукуматидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда FlashNord.

Таъкидланишича, у ерда Путиннинг Москва ва бутун Русь патриархи Кирилл билан учрашуви белгиланган. 

"Давлат раҳбари Валаамга келди, у бу ерда монастирга ташриф буюрди ва патриарх Кирилл билан учрашади. Патриарх ҳам оролга етиб келди", деб маълум қилди манба.

Манбанинг қўшимча қилишича, Путин оролда 11 июль куни ҳам бўлади.

Бироқ нашр бу маълумотнинг расмий тасдиғига эга эмас.