Фан-техника | 11:10 / 11.07.2016
12021
1 дақиқада ўқилади

Илон Маск Tesla компаниясининг янги лойиҳаси ҳақида маълум қилди

Американинг Tesla Motors компанияси шу ҳафтада янги лойиҳани тақдим этади. Бу ҳақида компания раҳбари Илон Маск ўзининг Twitter ижтимоий тармоғидаги микроблогида маълум қилди. 

"Tesla махфий бош режасининг иккинчи қисми устида иш олиб борилмоқда. У ҳақида бироз кечроқ, шу ҳафтада маълумот берилишига умид қиламиз", - дейилади хабарда. АҚШда ҳафтанинг биринчи куни якшанба ҳисобланади. 

Маск 2006 йилнинг август ойида ҳам худди шундай маълумот берган. Ўшанда у блокда "Tesla Motors'нинг махфий бош режаси (фақат орамизда қолсин)" сарлавҳаси остида мақола чиқарган, унда Маск кейинчалик Model S ва Model 3 номларини олган электромобиллар ишлаб чиқариш нияти борлиги тўғрисида хабар қилганди. Бу галги янгилик қандай бўлишига ойдинлик киртилмаган. 

 

Мавзуга оид