Light | 16:41 / 11.07.2016
23955
3 дақиқада ўқилади

Одамзод кириши тақиқланган дунёнинг энг ажойиб масканлари

Бугунги кунда саёҳатчилар учун барча манзиллар очиқ. Сиз ҳаттоки, ўз уйингиздан дунёнинг бир бурчагига ҳам саёҳат қилишингиз мумкин. Дельфинларни қучоқлаш, Ҳимолай чўққисига чиқиш, хавфли чангалзорларда шерларни томоша қилиш ёки осмонўпар минорадан пастга сакраш — одатий саёҳатларнинг бир қисмига айланган. Қисқа қилиб айтганда, "пул бўлса — чангалда шўрва".

Бироқ бундай фикрда юрганлар бироз адашишади. Аслида дунёдаги энг мўъжаз ва сирли масканларга ҳеч кимни киритишмайди. Ҳаттоки, сиз қироллик авлоди бўлсангиз ҳам.

 

Метро-2

Сирли метрополитеннинг мавжудлиги бир неча йиллар аввалгина расмий тарзда маълум бўлди. Метро-2 йўлининг узунлиги одатий метронинг узунлигина ортади.  

 

Ватиканнинг махфий архивлари

1881 йилда Папа Лев XIII Ватиканнинг махфий архивлари мавжудлигини расман тан олди. Тарихдаги сирлар фақатгина саралаб олинган олимлар томонидан тадқиқ қилинади. Бу осон иш эмас: ер остида 100 километр узунликдаги ғор тўлиқ жавонлар билан қопланган, рубрикаторлар эса йўқолиб кетган.  

 

Сентинел ороли 

Бенгалия кўрфазидаги Андаман оролларида сентинел қабиласи яшайди. Улар ташқи дунё билан барча алоқаларни узиб қўйишган ва ташриф буюрувчи меҳмонларни тажовузкорона кутиб олишади. Бу ёввойи аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиш учун сўнгги уриниш 2006 йилнинг 26 январида амалга оширилган. Оддий балиқчилар кемасига сентинел қабиласи камондан пиёз отиб, ҳужум қилади. Натижада, икки балиқчи ҳам ҳалок бўлади. 

 

Межгорье

Бу Бошқирдистон Республикасида жойлашган қадимий шаҳардир. У ҳақида жуда кўп миш-мишлар мавжуд: бу ерда ядро энергияларининг сирли тажрибалари амалга оширилади ёки бу масканда Россия хазинаси сақланади. 

 

Маунт Уэтер

Маунт Уэтер маркази АҚШ юқори лавозимида ишлайдиган шахсларнинг бошпанаси ҳисобланади. Ядроли ҳужумлар содир бўлган вақтда президент айнан шу ерга беркитилади. 

 

Суртсей

Суртсей вулқонли орол бўлиб, Исландиянинг жанубий қирғоғида жойлашган. 

 

Зона 51

Бу ноодатий ҳудуд ҳақида турли афсоналар пайдо бўлган. Бунга АҚШ ҳукуматининг ҳам айби бор — Невадада нима сабабдан ҳарбий база қуриш керак бўлганлиги тўғрисидаги саволга журналистлар чорак асрдан бери ҳеч қандай аниқ жавоб олишмайди. Кўпчилик бу ерга НУЖ келиб тушганини қайд этади — бироқ асл ҳақиқат қачон ошкор этилиши номаълум.