Энг қудратли Qualcomm процессорига эга биринчи смартфон тақдим қилинди
ASUS компанияси чипмейкерлар қаторида энг қудратли ҳисобланган Qualcomm Snapdragon 821 процессорли смартфонини намойиш қилган биринчи ишлаб чиқарувчи бўлди.
Qualcomm чипи туфайли телефонлар рейтингида етакчилик қилишга даъвогар қурилма бу яқиндагина тақдим этилган ZenFone 3 Deluxe флагман смартфонидир. Гаджетнинг энг янги процессордан ташқари 6 Гб оператив хотираси, 256 Гб'ли UFS-диски, 5,7 дюймли дисплейи, 23 мегапикселли орқа ва 8 мегапикселли олд камераси бўлади.
Бундан ташқари смартфон бармоқ излари сканери, USB-C прогрессив порти, 2та SIM-карта учун ажратилган слот, 3000 мАч'ли батарея билан таъминланган, у ASUS ZenUI белгиси бириктирилган Android 6.0'да ишлайди. Бундай қурилма 24 990 тайвань долларига (779 АҚШ доллари) баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
12:12 / 03.10.2024
Барча керакли имкониятлар билан ва ортиқча нарсаларсиз: 2024 йилда Zenbook S 14 нима билан ўзига жалб қилади?
15:41 / 16.09.2024
Иш ва ўйин ўртасида мувозанат керак бўлганда: янги ROG Zephyrus G16 шарҳи
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
17:00 / 03.09.2024