Жамият | 15:52 / 13.07.2016
17962
1 дақиқада ўқилади

Техасликлар  мусулмонлар ҳимоясига тирик девор бўлиб туришди

Фото: islam-today.ru

Техасдаги Ислом жамияти марказига ташриф буюрувчилар бир қатор қаршиликларга дуч келишганидан сўнг маҳаллий аҳоли мусулмонларни қўллаб-қувватлаш учун бу ерга йиғилишди. Бу ҳақида islamtoday нашри маълум қилди.

Турли ирқ ва динга мансуб юзлаб техасликлар жума намози ўқилаётган ислом маркази биноси атрофида тирик ҳимоя девори бўлиб туриб олишди. Шу билан бирга улар бу ерда мусулмон аҳлига далда берувчи хатлар ва гулдасталар қолдиришди. 

“Сизларнинг хавфсизлигингиз учун дуо қиламан”. Шанна О'Коннор. Лютеран черкови

“Қадрли мусулмонлар! Сизларга ҳужум уюштирилганлигини эшитиб, оғир қайғуга ботдим. Сизлар ва динлараро аҳиллик учун дуо қиламан”

“Биз сизларни қўллаб-қувватлаймиз!”

Суратлар: islam-today.ru

Мавзуга оид