Миср ҳукумати Туркия билан ҳамкорлик қилиш шартларини билдирди
Миср Республикаси, сўнгги вақтларда қўшнилари билан алоқаларни яхшилашга интилаётган Туркия билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бунинг учун, расмий Анқара Мисрнинг ички ишларига аралашмаслиги шарт, деб баёнот берган Миср парламенти спикери Али Абдул Ал.
"Ушбу масалада менинг қарорим Миср халқи хоҳиш-истагига асосланган. Биз бошқа давлатларнинг ички ишларимизга аралашишларига йўл қўймаймиз. Шунга кўра, ушбу қоидани ҳурмат қилган ҳар қандай давлат, хусусан Туркия билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз", — деган Абдул Ал Туркиянинг Исроил ва Россия билан муносабатларини яхшилашга интилаётгани хусусида фикр билдириб.
Туркия-Миср муносабатлари 2013 йили Миср президенти Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан четлаштирилгач, ёмонлашган эди.
Мавзуга оид
21:49 / 11.06.2024
Россия ва Эрон ҳамкорлик шартномаси тузиш жараёнини тўхтатди
18:30 / 22.05.2024
Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил йиғиш заводи тест режимида ишга туширилади
18:28 / 19.03.2024
Озарбойжон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик қилинади
18:32 / 05.03.2024