Спорт | 19:33 / 14.07.2016
15252
1 дақиқада ўқилади
Виталий Денисов - тўй генерали!
Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов клуб мухлисларининг тўйида қатнашиб, уларга қувонч улашди. «Локо» сайтида «Тўй генерали» номли шундай хабар чиқди.
Денисов Инга Никифорова ҳамда Иван Кафановнинг тўй маросимида қатнашган. Клубнинг машҳур блогери Илья Варламов бу ишда ташкилотчи бўлган. У аввалига Денисов номидан клуб кийиниш хонасида табрикнома ёзиб олди. Кейин Денисов гул сотиб олиб, келин-куёвларни табриклаш учун тўйхонага борди.