Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руминиялик теннисчи Зика вируси туфайли Рио Олимпиадасида иштирок этмайди
Жаҳоннинг бешинчи "ракетка"си руминиялик теннисчи Симона Халеп 2016-йилги Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтажак Олимпиада ўйинларида иштирок этмасликка қарор қилди. Спортчининг бу қарорига Зика вирусини юқтириб олиш хавфи сабаб бўлган. Теннисчининг ўзи шу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.
Халеп Аёллар теннис уюшмаси (WTA)нинг 12та совринини қўлга киритган.
15-июль куни Олимпиада-2016да дунёнинг еттинчи “ракетка”си канадалик Милош Раонич ҳам Олимпий ўйинларида қатнашмаслигини билдирган эди.
Олимпия ўйинлари 2016-йил, 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
17:04 / 15.02.2025
Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси «атрофидагиларнинг бепарволиги» учун дисквалификация қилинди
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024