Жаҳон | 12:49 / 17.07.2016
22291
1 дақиқада ўқилади

Ереванда қуролли исён бошлангани ҳақида эълон қилинди

© скриншот YouTube

Арманистон пойтахти Ереван яқинидаги Эребуни туманида полиция полки биносини эгаллаб олган қуролли гуруҳ мамлакатдаги вазиятни ўзгартириш даъвоси билан чиқди.

ТАСС агентлигининг республика полицияси матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, гуруҳ "қуролли исён" бошланганини эълон қилган ва Арманистон ҳукуматида истеъфога чиқишни талаб этмоқда.

Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати хабарига кўра, ҳужум қилувчилар бино ичидаги одамларни гаровга олган. Ҳужум вақтида 1 киши ҳалок бўлган ва бир неча киши жароҳатланган.

Айни вақтда ҳудудга ҳарбийлар юборилган. Исёнчилар вакиллари билан музокара бошланган.

Дастлабки хабарларда гуруҳ вакиллари Қорабоғ можароси иштирокчиси, «Янги Арманистон» жамоат қутқарув жабҳаси, радикал мухолиф сиёсатчи Жирайр Сефилянни ҳибсдан озод этишни талаб қилаётгани айтилганди.

Ҳудудга олиб борувчи йўллар ёпилган.