Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bank of Americaнинг иккинчи чоракдаги даромади тушиб кетди
АҚШнинг иккинчи энг йирик банки Bank of America (BofA) чораклик даромади 19,4 фоизга тушиб кетгани хусусида ҳисобот берган, деб хабар қилмоқда Reuters.
Банк ҳисоботида қайд этилишича, BofAнинг шубҳали кредитлар захираси 25 фоизга кўтарилиб, 976 млн долларни ташкил этган. Унинг соф фоизли фойдаси 12 фоизга тушиб кетган ва 9,2 млрд доллардан иборат бўлган.
Агентликнинг хабар қилишича, Bank of Ameriсa иккинчи чорак якунларига кўра, энг даромадсиз молия муассасаларидан бири бўлади. Бунга, энергетика соҳасига киритилган йирик сармоялар ҳам сабабдир.
Америка банклари орасида даромади пасайгани ҳақида JP Morgan Chase & Co (-1,6 фоиз), Citigroup Inc (-14 фоиз) ва Wells Fargo & Co (-3,5 фоиз) банклари ҳам маълум қилган.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
13:12 / 14.05.2025
Дунёда ўз давлати ичида кўчишга мажбур бўлганлар сони 83 млндан ошди
12:51 / 06.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
18:22 / 28.04.2025