Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукус вокзалининг таъмирлаш ишлари якунига етмоқда
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Нукус вокзалининг таъмирлаш ишларини якунига етказмоқда. Бу ҳақда компания маълумотида хабар берилмоқда.
Компаниянинг маълум қилишича, рассомлар ва меъморлар ўз ишларини якунлаб қолишган.
Янги вокзалда йўловчилар учун барча шароитлар яратилган, деб маълум қилмоқда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ.
Бу ерда чипталар сотуви учун янги чиптахона, “Оналар ва болалар хонаси” ва ошхона қурилган. Вокзалда иқтисодий тежамкор ёритиш тизимидан фойдаланилади.
Тиббиёт пункти ва меҳмонхона замонавий қурилмалар билан жиҳозлантирилган. Кутиш залида махсус совутиш тизими ўрнатилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:24 / 20.05.2025
Нукус давлат техника университетига янги ректор тайинланди
07:33 / 26.04.2025
Нукусда инсульт бўлиб, уйида қамалиб қолган фуқаро қутқарилди
19:59 / 05.04.2025
Саида Мирзиёева Орол маданият саммитида иштирок этди
19:40 / 14.03.2025