Ўзбекистонда одам савдоси камайди
2015 йилда Ўзбекистонда одам савдоси қурбонлари сони 2014 йилга нисбатан 23,5 фоизга – 924 нафаргача камайган. Бу ҳақида республика ИИВ маълумотларига асосланиб, РИА “Новости” хабар қилди.
2015 йилда қайд қилинган одам трафигида 784 киши (26,4 фоизга кам) мамлакат ташқарисига олиб кетилган, дейилади вазирлик хабарида. ИИВ маълумотларига кўра, халқаро ташкилотлар ва нодавлат ташкилотлар одам савдосининг 774 нафар қурбонига ёрдам кўрсатган, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик миссиялари 146 нафар кишининг қайтишига ёрдам беришган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан “одам савдоси” моддаси бўйича 460 нафар одамни (1,4 баробар камроқ) таъқиб қилиб, 372 та иш очилган (1,7 баробар камроқ). Суд давомида 442 кишига қамоқ жазоси тайинланди, 15 нафар савдогар эса ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинди. Жиноят Кодексининг “одам савдоси” моддаси бўйича бундай фаолиятга 5 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси тайинланади.
Тошкентдаги реабилитацион марказ 503 нафар вазият қурбонига (1,36 марта кўпроқ) ёрдам кўрсатди. Марказ қурбонларга тиббий ва руҳий жиҳатдан ёрдам кўрсатди ҳамда уларни бошпана ва иш билан таъминлади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
20:17 / 27.09.2024
Қозоғистонда ўзининг ички органларини қарийб 19 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024