Тайванда сайёҳлик автобуси иштирокидаги йирик ЙТҲ содир бўлди
Тайванда сайёҳлик автобуси иштирокидаги йирик йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) рўй бериши натижасида 26 нафар киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Тайвань марказий ахборот агентлиги (CNA) берган маълумотга асосланиб, РИА "Новости" хабар қилди.
Сайёҳлик бюросининг маълумотларига кўра, автобусда Хитойнинг Ляонин провинциясидан ташриф буюрган сайёҳлар бўлган.
Бахтсиз ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 13:00да содир бўлган. Аэропорт томон ҳаракатланаётган автобус тўсиққа урилиб, ёниб кетган.
Хитой Марказий телевидениеси (CCTV) маълумотларига кўра, тахминан 20 дақиқадан сўнг автобусдаги ёнғин ўчирилган. Автобус ҳайдовчиси омон қолган.
Тайвань ОАВ хабар беришича, автобусда 16 нафар аёл сайёҳ, 8 нафар эркак сайёҳ, ҳайдовчи ва гид бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Сайёҳлик гуруҳи 12 июлда ушбу оролга ташриф буюрган, 19 июль сешанба куни бу ердан кетишни режалаштирган.
ЙТҲ сабаблари ҳозирча номаълум. Мазкур ҳодиса юзасидан тергов иши олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:38 / 18.09.2024
Тошкентда ўндан ортиқ автобус йўналиши вақтинча ўзгаради
21:06 / 12.09.2024
АҚШ Бен Ладенни ўлдирган махсус кучларини Тайванни Хитой босқинидан ҳимоялашга тайёрламоқда
20:48 / 10.09.2024
Тошкентда кондуктор маст ҳолда бўлган шахсни куч ишлатиб автобусдан тушириб юборди
11:05 / 08.09.2024