Жамият | 13:28 / 20.07.2016
12994
2 дақиқада ўқилади

Журналист Павел Шеремет машина портлаши натижасида ҳалок бўлди

20 июль куни Киевда автомобиль портлаши натижасида таниқли журналист Павел Шеремет ҳалок бўлди. Бу ҳақида “112 Украина” телеканали маълум қилди. 

Автомобиль Богдан Хмельницкий ва Иван Франко кўчалари кесишган жойда McDonald's ресторани қаршисида портлаган. Шеремет ўзи бошловчилик қиладиган “Радио Вести” эфирига кетаётган бўлган. Маълумотларга кўра, автомобиль “Украинская правда” раҳбари Алёна Притуляга тегишли бўлган, лекин унинг эгаси машина ичида бўлмаган. Воқеа рўй берган жойда полиция ходимлари иш олиб боришмоқда. 

Павел Шеремет – Россия, Украина ва Белоруссия тележурналисти. У аввал “ОРТ”, кейинроқ  “Первый канал”да (“Биринчи канал”) махсус ахборот лойиҳалари бўлимида раҳбарлик қилган. Сўнгги йилларда журналист Киевда яшаб, “Украинская правда” нашри ва “Вести” радиосида фаолият олиб борган.

Мавзуга оид