Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқароси Таиландда қўлга олинди
Таиландда ФҚБ сўровига биноан 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ольга Комова ҳамда 44 ёшли Россия фуқароси Дмитрий Украинский қўлга олинди. Бу ҳақида Таиланд сайёҳлик полицияси бошлиғи Сурачет Хакпханнинг матбуот анжуманидаги чиқишига асосланиб, маҳаллий The Nation газетаси хабар берди.
Украинский Патайяда ҳибсга олинган - у ерда сайёҳлар учун яхталарни ижарага беришни йўлга қўйган. Комовани эса ўзи ишлайдиган меҳмонхонада қўлга олишган. Улар бир неча мамлакат фуқароларининг банк ҳисобларидан 28,5 миллион доллар ўғирлаганликда айбланишмоқда.
Таиланд полицияси вакилининг хабар беришича, қўлга олинганлар электрон почта орқали зиён етказувчи дастурий таъминотни юбориш билан шуғулланган, бу эса уларга АҚШ, Австралия, Япония, Буюк Британия, Италия ва Германиядаги банк ҳисоб рақамларига оид маълумотларга эгалик қилиш имконини берган. ФҚБ Таиланд ҳудудида амалга оширилган транзакцияларни кузатишга муваффақ бўлган ва уларни қўлга олган.
Мавзуга оид
23:57 / 02.05.2025
Таиландда Сибир куйдиргисидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
19:45 / 28.04.2025
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди
17:41 / 25.04.2025
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
20:02 / 18.04.2025