Жаҳон | 22:56 / 23.07.2016
11733
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған мингдан кўпроқ хусусий мактабларни ёпишни буюрди

Фото: AFP

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ислом имоми Фатҳулла Гулен билан алоқадор бўлиши мумкин бўлган мингдан кўпроқ хусусий мактабларни ёпишни буюрди, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.

Таъкидланишича, мамлакатда давлат тўнтарувига уринишдан кейин Эрдўған маъмурияти 1043 та хусусий мактаб, 1229 та жамғарма ва уюшма, 35 та тиббиёт муассасаси, 19 та касаба уюшма ва 15 та университетни ёпишни буюрган. Маълум қилинишича, уларнинг мулки давлатга топширилади.