Жаҳон | 14:28 / 23.07.2016
25133
1 дақиқада ўқилади
Париж олов қуршовида: бир кечанинг ўзида 12та автомобиль ёндирилди
Париж яқинидаги Валь-д’Уаз шаҳри бу тун олов қуршовида қолди. Бу ерда тунда бир неча биноларга ўт қўйилди, шунингдек кўчаларда турган 12та машина ёқиб юборилди. Бу ҳақида Россия 24 канали маълум қилди.
Полиция маълумотларига кўра, бу тартибсизликларни камида 50 киши амалга оширган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари тонгга қадар уларни қўлга олишга ҳаракат қилишди.
Манбага кўра, тартибсизликлар қора танли ёш йигитнинг полиция ходимилари томонидан ўлдирилганлиги ҳақидаги хабар тарқалганидан кейин юзага келган.
Париж атрофидаги шаҳарчаларда ёнғинларнинг юзага келиши – биринчи марта эмас. 2005 йилда полициядан яширинишга ҳаракат қилган Шимолий Африкадан чиққан икки ўсмирнинг ўлими натижасида ҳам худди шундай ёнғинлар юзага келган.