Самарқанд вилояти ёшларининг етакчиси сайланди
Жорий йилнинг 23 июл куни Самарқанд вилояти ҳокимлиги биносида “Камолот” ЁИҲ Самарқанд вилоят Кенгашининг VII ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда иқтидорли ёшлардан таркиб топган 180 нафар делегатлар ташриф буюрган бўлиб, улар 3 нафар “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиблари, 3 нафар “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндорлари, 2 нафар “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, 3 нафар Президент ҳамда 7 нафар Камолот стипендиантлари, 12 нафар ёш тадбиркорлар, 93 нафар иқтидорли ёшлар, фан олимпиадалари, спорт мусобақа ғолиблари ҳамда “Камолот” фаоллари иштирок этишди.
Конференцияда Самарқанд вилояти ҳокими Мирзаев Зоир Тоирович ҳамда қатор ташкилот вакиллари, вилоятнинг туман ва шаҳарларидан барча иқтидорли ва фаол ёшларни иқтидорли ёшлар, ёш тадбиркорлар тамонидан тайёрланган кўргазма билан кутиб олишди.
Вилоятда икки ярим йил мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботни тақдим этиш учун сўзга Ҳаракатнинг Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Абдулла Аслонов сўзга чиқиб, видеоролик шаклида тайёрланган ҳисоботни тақдим этди.
Ўтказилган ВИИ Конференцияда “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаш раиси ўринбосари Ўткир Шукуров вилоят Кенгашининг раислигига амалда Кенгаш раиси лавозимини вақтинчалик бажараётган Абдулла Аслоновнинг номзодини таклиф этди. Номзод барча делегатлар томонидан бир овоздан қўллаб қувватланди ва “Камолот” ЁИҲ Самарқанд вилоят Кенгаши раиси этиб сайланди.
Абдулла Аслонов сўзга чиқиб ўзига билдирилган ишончни оқлашга ваъда берди. Шундан сўнг вилоят ҳокими Мирзаэв Зоир Тоирович сўзга чиқди ва барча ёшларни бугунги тадбир билан табриклади.
Ўтган 2,5 йил мобайнида қўйилган камчиликларни кейинги фаолият давомида такрорланмаслиги, амалга оширилган тадбир ва лойиҳаларнинг ёшлар ҳаётида тутган ўрнини таъкидлаб ўтди. Зоир Тоирович вилоят ёшларига ўзининг табригини билдирар экан, фан олимпиадалари, давлат мукофотлари ҳамда халқаро спорт ўйинлари совриндорларининг сафи янада кенгайишига ўз ишончини билдирди.
Тадбир якунида барча делегат ва меҳмонлар Амир Темур даҳосига бағишлаб ўрнатилган монументнинг пойига гулдаста қўйишди. Зеро аждодлар хотираси қалбимизда, юрагимизда ва уларнинг айтган ҳар бир сўзлари бизда келажакка бўлган ишончни янада мустаҳкамлайди.