Жаҳон | 08:37 / 24.07.2016
16034
1 дақиқада ўқилади

Туркия бош вазири президент гвардиясининг тарқатилиб юборилишини маълум қилди

Архив сурат

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим президент гвардияси мамлакатда давлат тўнтарувига уринишдан кейин тарқатиб юборилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.   

"Президент гвардияси бошқа бўлмайди, бизда унга зарурият йўқ", деб маълум қилди бош вазир телевидение эфирида.     

Таъкидланишича, тўнтарув сабабли гвардиянинг 300 жангчиси ҳибсга олинганди.

Айни вақтда Туркия давлат аппаратидаги оммавий тозалашларда турли тузилмаларда ишловчи 45 мингга яқин давлат хизматчиси ўз ишидан четлатилди.

Бош вазир мамлакат ҳукумати фавқулодда вазият тартибини белгиланган 3 ойдан кейин узайтиришни режалаштирмаётганини, бироқ зарурият бўлса, бу имконият кўриб чиқилишини айтди.

 

Мавзуга оид