Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Adidas бренди Ecco’ни судга берди
Adidas спорт анжомларини ишлаб чиқарувчи немис бренди Даниянинг Ecco компаниясини ўзининг пойафзаллари дизайнини кўчиришда айблаб, судга берди. Бу ҳақида finans.dk интернет-портали маълум қилди.
“Ecco’нинг қасддан ўйланган, мақсадли ва ёвуз ниятли ҳаракатлари уч чизиқли машҳур Adidas брендига қоплаб бўлмайдиган зарар етказди”, - дейилади ҳужжатда.
Даъво ҳажми ҳозирча белгиланмаган, бироқ нашрнинг таъкидлашича, 2008 йилда Adidas Америкадаги Payless Shoesource пойафзал дўконлари тармоғидан 65 миллион доллар ундириб олишга муваффақ бўлган. Орегон округ суди дўконни Adidas моделларидан нусха кўчиришда ҳамда немис компаниясининг савдо маркаси элементларини ноқонуний эксплуатация қилишда айбдор деб топган. Дастлаб 305 миллион доллар товон пули белгиланиб, кейинчалик унинг ҳажми пасайтирилган.
Уч параллель чизиқ – Adidas’нинг 1949 йилда рўйхатдан ўтказган товар белгиси. Немис компаниясининг пул айланмаси 2015 йилда 18,5 миллиард долларни ташкил қилди. Даниянинг Ecco’сида эса шу пайтдаги кўрсаткич 1,3 миллиардга тенг.
Мавзуга оид
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
09:31 / 21.05.2025