Фан-техника | 19:28 / 27.07.2016
9188
1 дақиқада ўқилади

Mercedes электр юк машинасини тақдим этди

Urban eTruck деб номланган автомобиль 26 тонна юк билан 200 кмгача масофани босиб ўта олади. Айтиш мумкинки, Германиянинг Мерседес-бенц компанияси томонидан Штутгартда намойиш этилган Urban eTruck тўлиқ электр моторда ҳаракатланиб, юкларни шаҳар ва унинг атрофида манзилига етказиши мумкин. Унинг 26 тоннани тортиши ҳам ўз тоифасида рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Mercedes-Benz компаниясининг Urban eTruck лойиҳаси истиқболли ишланма ҳисобланади. Унинг электр мотори уч ўқли «арава»сига жойлаштирилган. Машинани орқа ўққа жойланган узатма қутиси ҳаракатлантиради. Бундан ташқари, учсекцияли литий-ион батареяси, тўхташ энергиясини рекуперлаш тизими воситасида қайта қувват олади. 

Иккита электродвигателнинг умумий 340 от кучига тенг. Компаниянинг маълум қилишича, Urban eTruck келаси ўн йиллик бошларидан ишлаб чиқарилиши мумкин.

Мавзуга оид