Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Туркияда ҳарбий судлар тизими тугатилиши мумкин
Туркия ҳарбий судлари тизими жиддий ўзгаришларга учраши ва балки тўлиқ тугатилиши ҳам мумкин, деб ёзмоқда Hurriyet газетаси.
Нашр маълумотларига кўра, мамлакат сиёсий партиялари, Туркия конституциясига ҳарбий судларнинг ваколатларини чекловчи тузатишлар киритишни муҳокама этмоқда. Хусусан, ушбу тузилмаларга барҳам бериб, армия ихтиёрида фақатгина интизомий судларни қолдириш таклифи билдирилмоқда. Қуролли кучлар низомининг бузилишидан бошқа ҳар қандай ҳарбий ишларни фуқаролик судлари кўриб чиқади.
Бошқа таклифга кўра, барча ҳарбий судларни Туркия Қуролли кучлари Бош штаби ихтиёрида қолдириш ва уларнинг ҳукмини Олий суд билан келишиш назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, армия устидан бевосита назоратни ҳукуматга топшириш бўйича тузатишлар ҳам кўриб чиқилмоқда. Шу билан бирга, Бош штабни президент ёки Вазирлар маҳкамасига бўйсундириш йўли ҳам муҳокама этилади.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025