Жаҳон | 17:33 / 28.07.2016
5490
1 дақиқада ўқилади
Ереван полицияси намойишлар ўтаётган ҳудудда 66 кишини қўлга олди
Арманистон полицияси 27 июль куни тунда Моасес Хоренаци кўчаси ва унинг атрофидаги ҳудудларда 66 кишини қўлга олди. Айни дамда улардан 61 нафари қўйиб юборилган. Бу ҳақда мамлакат полицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
17 июль куни Ереваннинг Моасес Хоренаци кўчасида одамлар тўпланиб, полициянинг қуролли гуруҳга қарши махсус операциясига қаршилик кўрсатиш мақсадида уларни ўраб олди. Намойишчилар 20 июль куни тунда полиция қаторини бузишга уриниб кўришди. Еревандаги тиббиёт муассасасида бўлган тўқнашувда 51 киши, жумладан, 29 полиция ходими қатнашди. Полиция 136 кишини қўлга олди.
ОАВ маълумотига кўра, чоршанба куни тунда полиция акция ўтаётган ҳудудда оммавий қўлга олиш ўтказган.