Жаҳон | 16:51 / 29.07.2016
5040
1 дақиқада ўқилади

Америкалик ClintonKaine.com доменини 90 минг АҚШ долларига сотмоқчи

Ёш америкалик Жереми Питер Грин ClintonKaine.com доменини 90 минг АҚШ доллари эвазига сотиш ниятида. Унда, АҚШ президентлиги ва вице-президентлиги учун Демократик партиядан номзодлар Ҳиллари Клинтон ва Виржиния штати сенатори Тимоти Кейннинг фамилияси ёзилган. 28-ёшли Грин бу домен номини 2011 йили атиги 8 долларга харид қилган эди.

Гриннинг айтишича, домен номини танлашда собиқ давлат котиби Клинтон, сайловолди кампаниясининг саралаш босқичида ғалаба қозонишига шубҳа қилмаган. Кейн масаласида тахмини тўғри чиққан. Чунки, президент Барак Обама 2008 йил АҚШ вице-президентлигига Жозеф Байденни танлашдан аввал, айни шу сенатор номзодини кўриб чиққан эди. 

Шундай экан, Гриннинг таъкидлашича, унинг савдо белгиси бўлган сайт номини олиш учун судлашгандан кўра, "уни шунчаки харид қилиб қўйган яхшироқдир".

Мавзуга оид