Light | 11:42 / 30.07.2016
11081
1 дақиқада ўқилади

АҚШлик экстремал самолётдан парашютсиз сакрайди

АҚШлик Люк Айкинс 7,6 км баландликдан парашют ёки бошқа биронта техник мосламасиз сакрамоқчи. У ниятини амалга оширишда GPS навигатордан фойдаланади, холос, деб хабар қилмоқда Ассошиэйтед Пресс.

18 мингдан ортиқ марта ҳаводан сакраган 42-ёшли скайдайвер, 30 июль куни самолётдан сакраб, тўрт томонга тортилган тўрга тушишга ҳаракат қилади. Тўрнинг ўлчами футбол майдонининг учдан бир қисмига тўғри келади. Мазкур қутқарув тўри 20 қаватли бино баландлигида тортилади. 

Икки дақиқали парвоз Fox News телеканалида жонли эфир орқали намойиш этилади.