Жамият | 15:06 / 01.08.2016
10567
1 дақиқада ўқилади

Саккиз ёшли болакай ИШИДни тарғиб қилишда гумон қилинди

Буюк Британия ижтимоий хизмати ходимлари Шарқий Лондондаги мактаблардан бирининг 8 яшар ўқувчисини «ИШИД» террорчилик гуруҳини тарғиб қилишда гумон ила сўроқ қилган, деб ёзади The Independent.

Хабарларга кўра, ўқитувчи дарс вақтида унинг футболкасидаги ёзувга эътибор қаратса, унинг фикрича, ёзув террорчилик ташкилотини тарғиб қилган. 

Ўқувчи боланинг футболкасида: «Мен Абу Бакр каби бўлмоқчиман», деган ёзув бўлган. Ўқитувчи эса, Ислом динидан хабари бўлмагани боис, гап ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ҳақида бораяпти, деб ўйлаган. Шундан сўнг, у бу ҳақда ижтимоий хизматларга хабар қилган. 

Бироқ, нашрнинг ёзишича, бола мусулмонлар етакчиларидан бири Муҳаммад алайҳиссаломнинг дўсти Абу Бакр Сиддиқ номи туширилган футболкани кийиб юрган.