Жаҳон | 16:13 / 03.08.2016
9552
1 дақиқада ўқилади

Россия ТИВ: Москва янги қуролланиш пойгасига қўшилишни хоҳламайди

Фото: RBC

Россия янги, серхаражат қуролланиш пойгасига аралашмайди, бироқ миллий хавфсизликни самарали таъминлаш борасида қайғуради. Россия ташқи ишлар вазирлигининг қуролларни тарқатмаслик ва назорат қилиш масалалари бўйича департаменти бошлиғи Михаил Ульянов, АҚШнинг янги B61-12 русумли ядро бомбаларини ишлаб чиқишга тайёрланаётгани хусусидаги хабарга шундай муносабат билдирган

Унинг РИА Новостига берган интервьюсида айтишича, гап Европанинг беш мамлакати (Бельгия, Германия, Италия, Нидерландия ва Туркия)да жойлаштирилиши режалаштирилган ягона русумли ядровий каллак ҳақида бормоқда. У, номи тилга олинган мамлакатлардаги Америка ядро қуролларини янгилаши керак. 

Ульяновнинг қўшимча қилишича, мавжуд маълумотларга кўра, модернизация қилинган бомбаларнинг бир қисми АҚШ ҳудудида ҳам захирада сақланади.

Мавзуга оид