Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Россиядан маҳсулотлар олиб киришни тақиқлади
Қозоғистон ҳукумати Россия уй ҳайвонлари ва йирик қорамол маҳсулотлари экспорти ва транзитига вақтинчалик тақиқ жорий қилди. Бунга, Россия ҳудудида сибир куйдиргиси ва нодуляр дерматит касаллигининг тарқалиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бу ҳақда, РИА «Новости» агентлиги Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати ахборотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Хабарларга қараганда, Россиянинг олтита минтақаси: Астрахан области, Краснодар ва Ставрополь ўлкалари, Калмикия, Ингушетия ва Доғистонда нодуляр дерматит касаллиги авж олган.
Ямалда эса сибир куйдиргиси билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган. Аввал хабар берилганидек, Россия мудофаа вазирлиги, Ямалга 200дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 19та махсус техника, кўчма лабораториялар, 4та Ми-8 вертолёти ҳамда учувчисиз парвоз қилувчи қурилмаларни юборган эди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025