Ўзбекистон | 17:57 / 04.08.2016
15242
1 дақиқада ўқилади
Тошкент кўчаларидан бирида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди
Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа йўлининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмаси яқинида сув қувури ёрилди. Воқеа 4 август, соат 12:00—12:30 оралиғида юз берган. Ҳодисанинг фото ва видеолари Telegram’даги оммабоп гуруҳларда эълон қилинган.
Ҳодиса сабаблари ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Юз берган воқеа сабаб битта Nexia автомобилига жиддий зарар етган, одамлар жабрлангани ҳақида аниқ ахборот йўқ. Қувурнинг ёрилиши автомобиллар ҳаракатига ноқулайлик туғдирган ва натижада тирбандликлар юзага келган.