Фан-техника | 16:45 / 05.08.2016
10199
2 дақиқада ўқилади

Америкалик покемонларни овлаш учун дунё бўйлаб саёҳат қилди

Нью-Йорк шаҳри фуқароси Ник Жонсон (Nick Johnson) Pokemon GO ўйинидаги барча махлуқларни овлаш учун дунё бўйлаб саёҳат қилишдан ҳам тап тортмади. У, сафари чоғида иловадаги барча покемонларни топишнинг уддасидан чиққан. Ўйинда жами 145та покемон бўлиб, шимолий америкалик ўйинчилар уларнинг 142тасини овлай олишади, деб хабар қилмоқда Mashable.

Жонсоннинг покемонлари тўпламидаги энг сўнггиси Кангасхан бўлиб, уни овлаш учун Ник Сиднейга парвоз қилган. Бу махлуқни Австралия ва Янги Зеландиядагина топиш мумкин. Америкаликнинг тан олишича, Кангасханни топишда унга маҳаллий фуқаролар ёрдам берган. 

Ник Европада саргардон юрувчи Жаноб Маймни Парижда овлаган бўлса, Ҳонгконгга борганида Фарфетчда Жонсоннинг овига тушган. Бундан ташқари, у покемонларни овлаш чоғида Токиога ҳам сафар қилган. 

Унинг қайд этишича, ўйинда ҳанузгача, барча покемонлар мавжуд эмас. Хусусан, Pokemon GO ўйинига Дитто, Мью ва Мьюту жойлаштирилмаган. Жонсоннинг фикрича, ишлаб чиқарувчилар уларни кейинроқ ўйинга қўшишади.

Мавзуга оид