Жаҳон | 09:16 / 05.08.2016
26363
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон Қозоғистон билан чегарасини ёпди

Туркманистон Республикаси хавфсизлик чоралари кучайтирилиши туфайли Қозоғистон билан чегарасини беш кунга ёпди. 

"Туркманистон чегараларида хавфсизлик чоралари кучайтирилгани боис, 4-8 август кунлари соддалаштирилган тартибда мамлакатга кириб келаётган хорижий фуқаролар республикага киритилмайди", - дея хабар қилган Қозоғистон Мангистау вилояти давлат даромадлари департаменти матбуот хизмати. 

Туркманистонга соддалаштирилган кириш тартиби Қозоғистоннинг Мангистау вилояти фуқароларига тегишлидир. 

Ҳозирги вақтда, қозоқ-туркман чегарасида иккита ўтказув пункти мавжуд: "Темир-баба" автомобиль ўтказув пунктида айни номдаги божхона пости ҳам фаолияти юритади ҳамда "Болашак" темир йўл божхона пости.

Мавзуга оид