Спорт | 19:36 / 06.08.2016
21168
3 дақиқада ўқилади

Олимпия қўрғонларининг аянчли тақдири

Олимпиада ўйинлари — шубҳасиз, жаҳон миқёсидаги йирик спорт байрами. Уни ўтказиш учун мезбон давлат катта харажатлар қилишга мажбур. Давлат ва ҳомийлар маблағлари мусобақаларни ўтказиш учун зарур бўлган инфратузилмаларни барпо этишга йўналтирилади. 

Ҳар 2-3 спорт интизоми учун алоҳида майдонни қуриш талаб этилади. Спортчилар учун тураржойлар, мухлислар ва матбуот ходимлари учун меҳмонхоналар. Аммо, афсуски, Олимпия ўйинларидан сўнг, ушбу иншоотларнинг барчаси ҳам инсониятга хизмат қилишда давом этавермайди. Қуйида, Олимпия ўйинлари якунланганидан сўнг, Олимпия иншоотлари тақдири акс этган суратлар билан танишиш имкониятига эгасиз. 

Греция пойтахти Афина шаҳри

1896 ва 2004-йилги Олимпия ўйинлари мезбони.

Тарихий Панатинаикон стадиони подиуми. 1896-йили айни мана шу минбарда ғолиблар тақдирланган. 2004-йилги Олимпиаданинг ўқ отиш ва камон отиш мусобақалари ҳам айни стадионда бўлиб ўтганди. 

Helliniko мажмуаси ҳудудидаги Олимпия белгилари аста-секин вайронага айланмоқда. 2004-йилги Афина Олимпиадасига 9 миллиард евро сарфланган бўлиб, унинг аксар иншоотлари фақатгина Олимпиада учун барпо этилган холос. 

Ташландиқ хоккей стадионидаги ўриндиқлар. Грециянинг иқтисодий жиҳатдан “қўли калталиги” боис, кўплаб стадионлар ачинарли аҳволда. 

Афинадаги Олимпия сув ҳавзаларидан бири.

Соҳил волейболи учун қурилган стадионда пальма ва бошқа ўсимликлар авж олиб ўсмоқда.

Софтбол майдони.

Каноэ ва эшкакли қайиқ эшиш мусобақалари учун сув ҳавзаси. 

Олимпия сув ҳавзаларидан бири ахлат билан тўлиб бўлган. 

1936-йилги Олимпиада мезбони Берлин шаҳри, Германия. Олимпия қўрғонидаги спортчилардан кейин бўш қолган тураржойлари.

Ташландиқ бассейн.

Спортчилар тураржойларидан иборат кимсасиз мавзелар. 

Собиқ Олимпия қўрғони биноларида совет ва нацист тамғаларини ҳамон кўриш мумкин. 

1996-йилги ёзги Олимпия ўйинларини кутиб олган Атланта шаҳри, АҚШнинг Жоржия штати. 1996-йилги Олимпия очилиш маросими бўлиб ўтган Fulton County Stadium майдони 1997-йили портлатиб юборилди.

 

Хитой пойтахти Пекин

2008-йилги ёзги Олимпиада ўйинлари ватани.

Хитойлик сайёҳлар «Қуш ини» миллий стадионини тўсиқоша томоша қилишмоқда. Мусобақаларнинг очилиш ва ёпилиш маросими айни ўйингоҳда бўлиб ўтганди. 

Қачонлардир бейсбол стадиони бўлган майдондаги Олимпия тамғаси. 

Соҳил волейболи учун қурилган арена энди ташландиқ ҳолатга келиб бўлган. 

Бейсбол стадиони дайди уй ҳайвонларининг севимли сайргоҳи.

1984-йилги қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган Босиниянинг Сараево шаҳри. 

Сараево яқинидаги Требевич тоғидаги ўз ҳолига ташлаб қўйилган бобслей йўлаги.

 

Чанғили сакраш учун қурилган эски трамплин. 

Велосипедчилар бобслей йўлагини ўзлаштирмоқда.

Собиқ Маунт-Игман меҳмонхонаси деворига чизилган граффити.

Сараево-1984 қишки Олимпия ўйинларининг деярли ўчиб кетган тимсоли.