Спорт | 19:04 / 07.08.2016
15217
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016. Ришод Собиров кейинги босқичга чиқди

 

Бугун дзюдо бўйича эркаклар 66 кг вазнда беллашувларни ўтказишди. 

Эркаклар мусобақасида 1/16 финал босқичида Ўзбекистон вакили Ришод Собиров беларуслик Дмитрий Шершанга қарши татамига чиқди.

Беллашувнинг асосий вақтида кучлар тенг келди. Қўшиб берилган вақтда "юко" баҳоси билан Ўзбекистон вакили ғалаба қозонди.

Ришод Собиров турнирдаги иштирокини давом эттиради. У энди нимчорак финалда Жо Махит (Вануату ороллари) / Жейми Мата (Аруба ороллари) жуфтлиги ғолибига қарши татамига чиқади.