Спорт | 05:47 / 07.08.2016
22557
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон жамоаси аъзоси Риода илк медални қўлга киритди

Рио Олимпиадасининг дзюдо бўйича дастлабки кун беллашувлари ўз якунига етди. Шуниси қувонарлики, бу баҳсларда Ўзбекистон термаси аъзоси Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг) бронза медалини қўлга киритди. 

Диёрбек бронза медали учун ўтиш беллашувида бразилиялик Фелипе Китадини мағлуб этгач, навбат грузиялик Амиран Папинашвилига келди. Шиддатли ва муросасиз кечган беллашув ўзбекистонлик спортчининг ғалабаси билан якунланди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Рио Олимпиадасида илк медални қўлга киритди.

Маълумот учун. Диёрбек Ўрозбоев 1993 йилнинг 17 август куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида таваллуд топган. Халқаро тоифадаги спорт устаси. Мураббийлари: Жамшид Худойберганов ва Вячеслав Перетейко.

Мавзуга оид