Жаҳон | 10:22 / 11.08.2016
10570
1 дақиқада ўқилади
Бўрон 17 минг тонналик бурғилаш платформасини жойидан силжитиб юборди
Кучли денгиз бўрони Шотландия соҳиллари яқинига ўрнатилган Transocean Winner нефть қазиб олиш платформасини жойидан кўчириб юборди, деб хабар қилмоқда «Би-би-си».
Ҳодиса, 8-августга ўтар кечаси Шотландиянинг Льюис ороли соҳилбўйи чегарасида содир бўлган. Денгиз бўрони вақтида нефть платформаси буксирдан узилиб кетган ва маҳаллий қишлоқ яқинидаги саёзликда туриб қолган. Ушбу воқеада ҳеч ким жабрланмаган.