Жамият | 17:31 / 13.08.2016
13008
1 дақиқада ўқилади

Киевдаги ҳайвонот боғида оппоқ шер болалари дунёга келди

Киев вилоятининг Демидов қишлоғида жойлашган "12 ой" ҳайвонот боғидаги Иванна ва Людвиг номлари берилган ноёб Африка оқ шерлари оиласида беш фарзанд дунёга келди. Бу ҳақида сегодня.ua нашри маълум қилди. 

Манбага кўра, туғилган оқ шер болаларининг барчаси - ўғил болалар. Уларга танлов асосида исм қўйиладиган бўлди. 

Ҳайвонот боғи директори Михаил Пинчукнинг сўзларига кўра, зиёратчилар бир ҳафтадан кейин шер болаларини кўришлари ва улар билан суратга тушишлари мумкин бўлади.