Спорт | 01:25 / 13.08.2016
20800
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016. Абдулла Тангриев бронза медаль учун баҳсда ютқазди

Рио Олимпиадасининг дзюдо баҳсларида +100 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган дзюдочи, 35 ёшли Абдулла Тангриев бразилиялик Рафаэл Силвага қарши бронза медали учун жангда татамига чиқди.

Ярим финалда япониялик рақибга имкониятни бой берган Тангриев кун давомидаги бешинчи жангида ютқазди. Мезбонлар вакили битта юко баҳоси билан ғолиб чиқди.

Ўзбекистонлик дзюдочиларнинг охирги вакили бўлмиш Абдулла Тангриев турнирдан медалсиз қайтадиган бўлди. Дзюдочилар Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 2та бронза медалини тақдим этишди. Диёрбек Ўрозбоев ва Ришод Собиров бронза медалларига эга чиқди.