Спорт | 12:18 / 15.08.2016
5646
1 дақиқада ўқилади

"Бавария" "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этиб, Германия Суперкубогини қўлга киритди

Германия Суперкубоги учун кечган баҳсда "Бавария" “Боруссия Дортмунд” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 58-дақиқасида Артуро Видаль ҳисобни очган бўлса, 79-дақиқада Томас Мюллер орадаги фарқни 2тага етказди.

Германия Суперкубоги.

“Боруссия Д” – “Бавария” – 0:2

Голлар: Видаль, 58 (0:1); Мюллер, 79 (0:2).

Огоҳлантиришлар: Пасслак, 29; Дембеле, 39; Роде, 61 – Мартинес, 10; Рибери, 29; Алонсо, 29.

Манба: Tribuna.Uz