Спорт | 17:16 / 16.08.2016
12520
1 дақиқада ўқилади

Ҳасанбой Дўстматов Бразилиядан туриб ўзбекистонликларни табриклади (Видео)

Рио 2016

Рио-де-Жанейро олимпиадасида 49 килогарммгача вазн тоифасида чемпион бўлиб, Ўзбекистон терма жамоаси учун илк олтин медални олиб келган боксчи Ҳасанбой Дўстматов Бразилиядан туриб, Ўзбекистон аҳолисига видео-табрик йўллади.

"Ассалом алайкум, юртдошларим. Дуоларингиз билан қўллаб-қувватлаб турганингиз учун миннатдорман! Халқимнинг дуолари менга катта куч берди ва энди мен Ўзбекистонга олтин медаль билан қайтаман. Бу ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллига муносиб совға бўлди. Байрам муборак бўлсин!", деган Дўстматов ўз табригида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид