Кун фотоси. Багамалик югурувчининг олтин шўнғиши
Рио-де-Жанейро олимпиадасига Багама оролларидан келган Шона Миллер Олимпиаданинг ўнинчи кунида 400 метр масофага югуриш баҳсларида ғолиб бўлди.
Шона Миллер масофа давомида олдинда боради. Аммо финиш арафасида америкалик рақиби Эллисон Феликс уни қувиб етади ва у охирги чорани қўллайди - олтин медаль учун ўзини аямасдан "шўнғиш"ни амалга оширади. Натижада у 0,007 сония фарқ билан маррага биринчи бўлиб етади.
Бу масофага учинчи бўлиб ямайкали Шерика Жексон етиб келган.
"Мен шу вақтгача бундай чора қўллашга мажбур бўлмагандим. Бу ҳаракат туфайли бир неча жойим тирналди, кичик жароҳатлар олдим. Жоним оғриди. Мен ерда ётганимда ҳали биринчи бўлганимни билмасдим.
Ўшанда бошимда фақат бир фикр айланарди - мен олтин медаль олишим керак. Шунда мен ўзимни олдинга отдим. Бу лаҳзанинг қиёси йўқ", деган у ўзининг "олтин шўнғиши" ҳақида.