Жаҳон | 16:53 / 16.08.2016
13508
1 дақиқада ўқилади

Савченко россияликлар ҳақида кескин фикр билдирди

Фото: apostrophe.com

Украина Олий радаси депутати Надежда Савченко россияликларни қулларга қиёслади, деб ёзмоқда «Апостроф».

«Бизга уларнинг маданий ва маънавий қадриятлари керак эмас. Бизга уларнинг сиёсий ютуқлари, уларнинг «рус дунёси» ҳам, чунки у бизга зарар келтиради. Биз қул эмасмиз, бизда айтишларича, «қулларни жаннатга киритишмайди». Улар эса қул, чўккалаб туришади. Уларнинг менталитети шунақа. Бизларнинг менталитетимиз ҳар хил», — деган Савченко.

Шу билан бирга, Савченко Россия билан муносабатлар иқтисодий фойдали бўлиши лозим деган фикрни билдирган.

Мавзуга оид