Жамият | 07:06 / 16.08.2016
9196
1 дақиқада ўқилади
Тошкент шаҳри ҳайдовчиларидан ноқулайликларга яна бир ҳафта чидаб туриш сўралмоқда
Нурафшон кўчасининг узайтирилиши ва Муқимий кўчасининг реконструкция қилиниши муносабати билан ёпилган кўчалар 22 августда очилади.
Тошкент ҳокимияти ўз сайтида шаҳарликларга ҳаракатланишнинг чекланиши ва баъзи кўчаларнинг ёпилиши сабабли юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.
Гап, жумладан, Нурафшон кўчасининг узайтирилиши ва Муқимий кўчаси орқали кўприкнинг қурилиши ҳақида кетмоқда. Бу кўчалар пойтахтда янги транспорт ҳалқасини шакллантиради.
22 августдан Муқимий кўчасида қурилиш ишлари тугатилиши билан чекловлар олинади.