Жаҳон | 17:27 / 17.08.2016
10228
2 дақиқада ўқилади

Дональд Трамп кампаниясида ўзгаришлар содир бўлди

АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод саналган Дональд Трампнинг кампаниясида президент сайловларига уч ойдан кам вақт қолганда ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ҳақида CNN нашри маълум қилди. 

Трамп  Breitbart News ижрочи раиси Стив Бэннонни бош ижрочи директори ва кампания катта маслаҳатчи Келлиэнн Конвэйни кампания бошқарувчиси этиб тайинлади. 

Трамп кампаниясининг раиси ва бош стратеги Пол Мэнэфорт кампания раиси лавозимида қоладиган бўлди. 

Манбага кўра, сўнгги пайтларда кампанияда Трамп ва Мэнэфордларнинг ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган. Бироқ Келиэнн Мэнэфортнинг ўз лавозимида қолишини тасдиқлади.

Трамп кампаниядаги ўзгаришлар ҳақида сўз юритар экан, "бу сайловларда ғолиб бўлиш учун ҳамма нарса қилишга тайёр" эканлигини билдирди. 

"Мен Стив ва Келлиэнни кўп йиллардан бери яхши биламан. Улар қандай ғалаба қозониш мумкинлигини биладиган жуда қобилиятли ва юқори малакали кишилардир", - деди Трамп. "Ишончим комилки, биз ноябрда бўлиб ўтадиган сайловларда Ҳиллари Клинтон устидан ғалаба қозониш учун зарур бўлган бир неча истеъдодли, билимли ва тажрибали кишиларни сиёсат майдонига олиб кирдик ва улар Американинг "буюк давлат" деган мақомини тиклаш йўлида менинг қарашларимни сиз билан бўлишишда давом этишади". 
 

Мавзуга оид